Тижорат банкларида Ислом молияси мезон ва тартиблари жорий этилади

Фото: Adobe Stock

Президентнинг 11.09.2023 йилдаги ПҚ-300-сон қарори билан банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш ва соҳада рақобатни ривожлантириш бўйича қуйидагилар белгиланди, бу ҳақда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси хабар беряпти.

Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини 40 миллиард долларга етказиш, банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш;

Банкларни хусусийлаштириш ва давлат ихтиёрида 3-4  та банкни сақлаб қолиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш;

Судга киритилган даъволар бўйича кредитларга оширилган фоиз ва жарима ҳисоблашни тўхтатиб туриш механизмларини жорий қилиш;

Банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талабларни жорий қилиш орқали меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.