Тоға 5 нафар жиянини оддий сабаб учун хипчин билан савалаган

Foto: videodan qirqib olingan

14-ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “Ёш болани хипчин билан савалади” сарлавҳаси остида видеохабар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

ОмбудсманИ маълумотларига кўра, ҳолат Ички ишлар органлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, бир неча кун давомида ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу видеолавҳа Тожикистон Республикаси “Хатлон вилояти, Регар туманида олинганлиги, мазкур вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетганлиги, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учраганлиги маълум бўлган.

Бу зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси, Хатлон вилояти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани билан чегарадош ҳисобланиб, ушбу аҳоли яшаш пунктининг аҳолисининг қарийб

70-75% ни ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.