Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди
23-26 июль кунлари Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабабли, Республиканинг 4 та вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
Улашиш:
Шарҳлар