80 та тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари амалга оширилган

Фото: Oqil G`ulamov

2024 йилда умумий қиймати 1074,0 млн. долларлик 80 та йирик тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова.

«Натижада 22,0 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниб, 388,8 млн доллар қўшимча экспорт салоҳияти яратилиши кўзда тутилган. Бунда Хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида 534,3 млн.долларлик 47 лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилмоқда», – дейилади хабарда.

2023 йилда умумий қиймати 730,3 млн. долларга тенг 78 та йирик лойиҳалар амалга оширилган. Натижада 23,0 мингдан дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниб, 265,7 млн доллар экспорт салоҳияти яратилган.

60 тадан ортиқ лойиҳалар асосан тайёр тўқимачилик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига қаратилган бўлиб, 32,5 минг тонна трикотаж мато, 62,4 млн.кв.м. ип газлама ва 120,3 млн.дона тикув-трикотаж, 14,0 млн. жуфт пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш янги қувватлари яратилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.