Тойво Клаар Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ бўйича собиқ махсус вакили Тойво Клаар Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг раҳбари Бахтиёр Саидов маълум қилди.
“Биз Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Тойво Клаарни қутладик ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик. Ўзбекистон ҳукумати сезиларли натижаларга эришиш орқали Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашиш тарафдори”, — деб ёзади Саидов.
Тойво Клаар бу лавозимда 2021 йил мартидан бери Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясига раҳбарлик қилиб келаётган Шарлотта Адриан ўрнини эгаллади. У дипломатик миссиясини 2024 йил июль ойида якунлаганди.
Шарҳлар