Андижонда реклама баннери ўрнатаётган шахсни ток урди (видео)

Foto: “Izvestiya”

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихонда реклама баннери ўрнатаётган одамни ток ургани ҳақида тарқалган видеохабарлар юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали матбуот хизмати расмий муносабат эълон қилди.

Ҳодиса 30 сентябрь куни Шаҳрихон тумани “Тараққиёт” МФЙда юз берган. Бу ердан ўтувчи “Жанубий” подстанциясидан чиқувчи “Шодлик” электр узатиш тармоғининг 10 кВ ҳаво тармоғи ёнида жойлашган реклама баннерида ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз фуқаро томонидан баннер ёпиштиралаётган вақтда фуқаро фавқулодда токка тушган.

Шундан сўнг Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан фуқаро қутқариб олинган ва Марказий шифохонага юборилган. Айни вақтда ушбу фуқаронинг ҳолати яхши, шифокор назоратида, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.