Токиодаги Паралимпия ўйинларида биринчи олтин медални Учқун Қуронбоев қўлга киритди
Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 Паралимпия ўйинларида биринчи олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар беради.
Олтин медаль учун курашда Учқун Қуронбоев (-66 кг) татамида испаниялик Серхио Ибанесга қарши чиқди. Муросасиз кураш ўзбекистонлик парадзюдочининг ғалабаси билан якунланди.
Шундай қилиб, Қуронбоев терма жамоага учинчи медални олиб келди.
Улашиш:
Шарҳлар