Толиблар АҚШнинг ҳарбий авиатехникани Ўзбекистонга бериш ҳақидаги қароридан ғазабланди
Толибон ҳукумати АҚШнинг авиатехникани Ўзбекистонга бериш ҳақидаги баёнотларига жавоб қайтарди, деб ёзади Sputnik нашри.
Толибларнинг қайд этишича, Қўшма Штатлар афғон халқининг мулкини тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмас ва улар Тошкентдан “доно қарорни”, яъни Афғонистонга техникани қайтаришда ёрдам кутади.
2021 йил ёзида толиблар Қобулни эгаллаб олгач, Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётлари ва учувчилари шошилинч равишда Ўзбекистон ва Тожикистонга учиб кетганди.
Аввалроқ АҚШ Ўзбекистонга Афғонистонда бўлган самолётларни бергани ҳақида ёзган эдик.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник толиблар ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг афғон ҳарбийлари олиб қочилган авиация техникаларининг тақдири ҳақида гапирди.
Шарҳлар