Толиблар Ўзбекистон компанияси билан газ конини ишлаш бўйича 1 млрд долларлик шартнома имзолади
Афғонистонни бошқараётган “Толибон” ҳаракати Қобулда номи ошкор этилмаган ўзбек компанияси билан 1 миллиард долларлик шартнома имзолади, бу ҳақда TOLOnews Толибон ҳукуматидаги кон ва нефть вазирлигига таяниб хабар беради.
Шартнома Афғонистон шимолида жойлашган Жузжон вилоятидаги Тотимайдон конида табиий газ қидириш ва қазиб олишни кўзда тутади.
Шартнома 10 йил муддатга имзоланган. Унга кўра, Ўзбекистон компанияси биринчи йили 100 миллион доллар, қолган 900 миллион долларни эса кейинги тўққиз йил давомида киритади. Дастлабки икки йилда ишлаб чиқарилган газ 100 мегаватт электр энергиясини ишлаб чиқаришга сарфланади.
Ҳужжатни имзолашда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев иштирок этди.
Шарҳлар