Толиблар Ўзбекистондан ҳамкорликдаги “Термиз” чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради
Толибон ҳаракатининг расмий вакиллари Ўзбекистон ҳукуматидан Афғонистон билан чегарада жойлашган “Термиз” савдо марказида концерт ва мусиқа дастурларини бекор қилишни сўраган. Толибон буни маданий ва диний меъёрларга зид, деб ҳисоблайди.
Афғонистоннинг Atlaspress нашрига кўра, агар Толибон талаблари эътиборсиз қолса, Афғонистон фуқаролари қўшма чегара бозорига киришдан маҳрум бўлади.
Сурхондарё вилоятида жойлашган ушбу бозор август ойида очилган бўлиб, афғонларга 15 кунгача визасиз ташриф буюриш имконини беради. Илгари бозорда турли мусиқий дастурлар, шунингдек, ўзбек санъаткорларининг чиқишлари бўлиб ўтган.
Улашиш:
Шарҳлар