Толибон илк бор БМТнинг иқлим бўйича конференциясида иштирок этади
Террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида бўлган Толибон 11-22 ноябрь кунлари Озарбайжонда бўлиб ўтадиган БМТ иқлим конференциясида (CОП29) илк бор иштирок этади . Бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Қахор Балхий маълум қилди.
Толибон иштирок этганига қарамай, БМТга аъзо давлатлар Афғонистон ҳукуматига қарши Халқаро судга жамоавий даъво қўзғатмоқчи. Афғонистон расмийларига жавоб тайёрлаш учун олти ой вақт берилади, шундан сўнг суд мажлислари ўтказилади. Агар улар суд билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса, БМТ босимни кучайтириши ва Афғонистоннинг иттифоқчилар билан дипломатик алоқаларини чеклаши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар