Наманганда ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари, Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди
Наманганда XI ва XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари, Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги. Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди.
Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич, жангдан чиққан холатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.
Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.
Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид. Хитой тангаси эса XIX асрга оид бўлиб, уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этди.
– Танганинг ўнг томонидаги 2 иероглиф: Каши / Каши 喀什 – Қашқар. Чап томонидаги 2 иероглиф : сан / сан 参 – ва жир / жин 金 – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги 1 иероглиф: гуанг / гуанг 光- ёруғлик маъносини беради Паст қисмидаги 1 иероглиф: юан / юан 圓 юмалоқ, яъни доира деган маънони беради. Танганинн ўртасидаги тешилган жойидаги иероглифни ўқиш қийин. Бироқ, у шюй 緒 иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй / Guangxu 光緒 номига ўхшаяпти. У 1875 -1908 йилларда Хитойни бошқарган, – дейди Шерали Қўлдошев.
Учта нодир китоб эса, илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, унда ноёб илм битилган.
Шарҳлар