Ўзбекистон қанча давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Фото: Статистика агентлиги

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-март ойларида қиймати 775,7 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,2 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 % га ошган.

«Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,7 %), калава-ип (46,8 %) асосий улушни эгаллади», – дейилади хабарда.

2024 йилнинг январь-март ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

Калава-ип – 363,4 млн

Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 292,5 млн

Трикотаж мато – 69 млн

Газламалар – 39,3 млн

Пайпоқ маҳсулотлари – 11,5 млн

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.