Тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорлар солиқ текширувларидан ўтказилмайди

Фото: norma.uz

Президентнинг  1 майдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 71-сонли Фармонига мувофиқ тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган хомашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.

  • 2024 йил 1 майдан 2026 йил 1 майгача “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно), шунингдек, ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 1 кун муддатда текширувларсиз амалга оширилади.
  • 2024 йил 1 майдан “А” ва ундан юқори тоифадаги тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади.
  • Тошкент шаҳрида ва босқичма-босқич ҳудуд марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” (Made in Uzbekistan) бренди остида миллий маҳсулотлар дўконлари ташкил қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.