“Тошкент-3” терминалида юкларни қадоқлаш хизмати ва йўлда овқатланиш машиналари пайдо бўлади

Foto: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports бошқарув компанияси E-auksion.uz электрон платформасида Тошкент аэропортининг ички авиақатновлар терминалида жой ижараси учун бир нечта лотларни жойлаштирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Техник шартларга кўра, юкларни қадоқлаш хизматларини кўрсатиш нуқтаси маҳаллий авиақатновлар терминалининг рўйхатдан ўтиш зонасида 6 кв.м майдонда жойлашади. Лотнинг бошланғич қиймати йилига 180 миллион сўм.

Шунингдек, “Тошкент-3” терминалининг автотураргоҳида “food-track” форматида иккита озиқ-овқат шохобчасини ташкил этиш учун ҳар бири 8 кв.м бўлган жойлар кимошди савдосига қўйилди. ЛОТ-1, ЛОТ-2 .

Техник шартларга кўра, потенциал ғолиблар ўзларининг брендлашган умумий овқатланиш шохобчалари тармоғига эга бўлиши ва ушбу соҳада камида 3 йиллик амалий тажрибага эга бўлиши керак. Ҳар бир лотнинг бошланғич қиймати йилига 96 миллион сўм этиб белгиланган.

Ушбу аукционлар 2024 йил 1 август куни E-auksion.uz электрон платформасида бўлиб ўтади. Аукционда иштирок этувчи компаниялар техник шартларга мос келиши керак. Ижарачиларга қўйиладиган талаблар ва бошланғич нархлар E-auksion веб-сайтида лот остида жойлаштирилган. Ким ошди савдоси қоидаларига кўра, дастлабки йиллик суммалар савдо давомида камида 10% га ошиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.