Тошкент аэропортида реконструкция муносабат билан чекловлар жорий қилинди
Айни пайтда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги боис қурилиш-монтаж ишлари давоб этаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида терминал ҳудудида бир қатор чекловлар жорий этилган.
Автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни тушириш/олиш учун алоҳида йўлак ажратилган. Ушбу йўлакда йўловчиларни тушириш 10 дақиқадан ошмаслиги лозим. Узоқроқ вақт тўхташ лозим бўлса, автотураргоҳган фойдаланиш керак.
«Реконструкция ишлари муносабати билан кузатувчиларнинг Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кириши вақтинча чекланган. Истисно тариқасида, ҳомиладор ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга терминал ичига киришга рухсат этилади. Ушбу шахслар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари лозим», – дейилади хабарда.
Асосий учиб кетиш терминали олдидаги биринчи қават қурилишини ўз ичига олган босқич 2024 йил июнь ойида якунланиши режалаштирилган.
Шарҳлар