Тошкент аэропортида смартфонларни IMEI`коддан рўйхатдан ўтказиш шохобчаси очилди
Тошкент аэропортининг учиб келиш залида мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини расмий рўйхатдан ўтказиш шохобчаси иш бошлади.
Майдони 8 кв.м бўлган хизмат кўрсатиш шохобчаси e-auksion.uz электрон платформаси орқали ўйналган ва ундаЎзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази ким ошди савдоси ғолиби деб топилган. Мазкур шохобчада учиб келган барча йўловчилар бир неча дақиқа ичида импорт қилинган (янги ёки Ўзбекистондан ташқарида фойдаланилган) мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин. IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш нархи резидентлар учун 30 календар кун ичида, норезидентлар учун эса 60 календар кун ичида 68 000 сўмни (БХМнинг 20%) ташкил этади.
Қонунчиликка мувофиқ, мобил қурилма IMEI кодини рўйхатдан ўтказиш маҳаллий уяли алоқа операторларининг SIM-карталари уланган кундан бошлаб 30 календар кун (норезидентлар учун 60 календар кун) ичида амалга оширилиши керак. Акс ҳолда, қурилманинг IMEI кодини рўйхатдан ўтказилгунига қадар абонентга маҳаллий GSM уяли алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш тақиқланади.
Шарҳлар