Тошкент аэропортига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади

Фото: aeroport.tashkent.ru

Айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда. 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

«Терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.