Тошкент аэропортининг кутиб олувчилар залига кириш йўлаги вақтинчалик кўчирилди
“Тошкент” халқаро аэропортининг учиб келиш зали ёнидаги автотураргоҳда йўл қопламасини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан шаҳарга чиқаётган йўловчилар учун чиқиш йўли чап томонга – такси йўлагининг ортига вақтинчалик кўчирилди. Бу ҳақида «Uzbelistan Airports» хабар бермоқда.
«Кутиб олувчилар залига кириш вақтинчалик шаҳар тарафдан амалга оширилади. Aвтотураргоҳ ҳудудидаги таъмирлаш ишлари уч кун ичида якунланиши кутилмоқда», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар