“Тошкент” аеропортининг юк терминалида янги совиткичли омборхона ишга туширилди

Фото:: uzbairportsuz

Тошкент аеропортининг янги юк терминалида қурилиш ишлари тугаллангунга қадар қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика маҳсулотларини экспорт ва импорт қилувчилар учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида янги совиткичли омборхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.

«Омборхонанинг умумий майдони 350 м2 бўлиб, кунига 100-120 тоннагача юк ўтказувчанлик қувватига эга. Омбор замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ҳароратини – 5ºC дан + 25ºC гача ўзгартириш мумкин, бу эса ўз навбатида, маълум ҳароратларда сақлашни талаб қилувчи тез бузилувчан қишлоқ-хўжалиги ва фармацевтика маҳсулотларига хизмат кўрсатиш имконини беради», – дейилади хабарда.

Совитиш омборлари минтақавий аеропортларнинг юк терминалларида ҳам мавжуд. Фарғона халқаро аеропортида умумий майдони 312 м2 ва кунига 100 тоннагача юк ўтказувчанлик қувватига эга омборхона қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун хизмат қилади. “Навоий” аеропортидаги 720 м2 майдондаги музлаткич омборхонаси бир вақтнинг ўзида кунига 200 тоннага яқин тез бузиладиган маҳсулотларни сақлаш имконини беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.