Тошкент Афғонистонда ўзбек тили расмий тил мақомидан маҳрум қилингани ҳақидаги маълумотларга эга эмас

Источник: Международный пресс-клуб

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев янги афғон ҳукумати томонидан ўзбек тили расмий мақомдан маҳрум қилингани ҳақида маълумотларга эга эмаслигини билдирди. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар беради.

Унинг фикрича, сўз янги афғон конституциясининг тайёрланиши сабабли вақтинчалик чоралар ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

«Толиблар ўзбек тилини расмий мақомдан маҳрум қилиш ҳақида чиқишгани тўғрисида бирор-бир сўз йўқ, мен бу ҳақда эшитгани йўқ», — деди Эргашев Валдай клуби конференциясининг кулуарларида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Афғонистоннинг янги ҳокимияти Лойя-Жирға бутунафғон оқсоқоллар кенгаши қабул қиладиган янги қонун лойиҳасини тайёрламоқда.

«Улар ушбу ўтиш даврида Ашраф Ғани, Хамид Карзай президентлигида амал қилган конституциядан воз кечишмоқчи. Янги конституция қабул қилингунга қадар вақтинчалик америкаликлар келгунича амал қилган конституциядан фойдаланилади. Бу конституцияда пушту ва дари тиллари расмий ҳисобланган. Мана шундай талқин бўлиши мумкин», — дея қайд этади Эргашев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.