“Тошкент” аэропорти самолётлар учун янги шатаклагичларни харид қилди

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports  “Тошкент” аэропорти учун Франциянинг TLD Europe компаниясидан TMX-150-15 русумли тўртта янги аэродром шатаклагичларини харид қилди. Ҳозир аэропортда бундай тракторларнинг умумий сони тўққизтага етди.

Аэродром шатаклагичлари самолётларни аэродромда ҳаракатлантириш учун ишлатилади: улар самолётни учиш ёки қўниш жойига, йўловчиларни жойлаштириш терминалига ёки техник хизмат кўрсатиш учун ангарга тортади.

Бу нафақат телетрапларни ишлатиш учун зарур бўлган самолётнинг аниқ жойлашишини таъминлайди, балки ёқилғи сарфини ва двигателнинг эскиришини камайтиради ва аэропорт хавфсизлигини яхшилайди.

Uzbekistan Airports махсус транспорт паркини янгилаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Шунингдек, нафақат шатаклагичлар, балки бошқа ихтисослаштирилган ускуналар ҳам сотиб олинди: ичимлик суви таъминоти учун янги машиналар, перрон автобуслари, ассенизация машиналари, аэродром мажмуасини тозалаш учун универсал машиналар, самолётларни муздан тозалаш учун машиналар, самолётларни шатаклаш, ҳаво двигателлари учун ишга тушириш мосламалари, самолёт салонидаги полга қўйиладиган кондиционерлар ва бошқалар.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.