Тошкент аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди

Туман
Фото: Uzbekistan Airports

Авиакомпания экипажлари етиб келиш аэропорти – Тошкентда туман тушиши сабабли Самарқанддаги муқобил аэропортга кетишга қарор қилди, ҳозир Тошкентда кўриш масофаси 100 м.

  • Самарқанддаги муқобил халқаро аэропортга (SKD) ўтиш – а-320-214, UK32018, оператор – Uzbekistan airways, Бишкек (FRU) – Тошкент (TAS) HY-778 йўловчи рейси
  • ATR-72-600, UK72605, оператор – “Silk Avia”, Фарғона (FEG) – Тошкент (TAS) US402 йўловчи рейси
  • Сургут-Тошкент йўналиши бўйича UTair авиакомпаниясининг UTA-709 самолёти;
  • Дубай-Тошкент йўналиши бўйича Centrum Air авиакомпаниясининг MFX-352 самолёти.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.