Тошкент аэропортида бепул Wi-Fi ишлай бошлади
Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва меҳмонлар учун интернетга уланиш имконини берувчи Wi-Fi тармоғи ишга туширилди. “Ўзбектелеком” компанияси билан биргаликда алоқа каналларини улаш ва жиҳозларни ўрнатиш бўйича барча ишлар якунланди, терминал мажмуасининг бутун ҳудуди, жўнаб кетиш ва учиб келиш заллари Wi-Fi тармоғи билан тўлиқ қамраб олинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси маълум қилади.
Интернетга уланиш учун аэропортга ташриф буюрувчилар #TASAirportUzcloud Wi-Fi тармоғини қидириб топишлари ва “Уланиш” тугмасини босишлари кифоя. Тизим фойдаланувчиларни авторизация саҳифасига йўналтиради ва у ерга сиз мобил телефон рақамингизни киритишингиз керак бўлади. Авторизацияни тасдиқлаш учун кўрсатилган рақамга СМС хабар юборилади.
Шундан сўнг, тизим пуллик ва бепул кириш имкониятларини таклиф этади. Агар сиз тизимдан бепул фойдаланишни танласангиз, тизим учта қисқа рекламани кўрсатади, шундан сўнг интернетга киришни таъминлайди. Пуллик хизматни танласангиз, тизим тегишли тариф режасини танлашни таклиф қилади ва тўлов амалга оширилганидан сўнг тариф режасига мувофиқ даврга чексиз Интернетга кириш тақдим этилади.
Шарҳлар