Тошкент аэропортида дам олиш капсулалари ва банк-маслаҳат хизматларини тақдим этувчи нуқталар очилади

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports компанияси E-auksion.uz электрон платформасида “Тошкент” халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали ва қурилаётган юк терминалида майдон ижараси учун бир нечта лотларни жойлаштирди.

Учинчи қаватдаги жўнаш терминалининг стерил бўлмаган ҳудудида дам олиш капсулаларини ўрнатиш учун 6 кв.м майдон ким ошди савдосига қўйилган. Бошланғич баҳоси – йилига 72 миллион сўм.

Учиш залида банк-маслаҳат хизматларини кўрсатиш пунктини жойлаштириш учун жой ҳам ўйналади. 10 кв.м майдоннинг йиллик бошланғич қиймати 180 миллион сўмни ташкил этади.

Шунингдек, жўнаш залида халқаро сим-карталарни сотиш пунктини ташкил этиш учун 3 квадрат метр майдон ким ошди савдосига қўйилади. Лотнинг бошланғич баҳоси йилига 360 миллион сўм этиб белгиланган.

Бундан ташқари, E-auksion.uz электрон платформасида қурилаётган юк терминалида авиакомпаниялар ва декларант-компаниялар вакиллари учун офисларни ижарага олиш бўйича бир нечта лот мавжуд. 1 метр квадратнинг бошланғич баҳоси 800 минг сўмни ташкил этади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.