Тошкент аэропортида юк бўлимининг фаолияти намойиш этила бошланди

Источник: Uzbekistan Airports

Энди “Тошкент” халқаро аэропортига келган йўловчилар ўз багажларини онлайн-эфир орқали томоша қилиш имконига эга бўлдилар. Багаж  бўлинмасидан олинган видео учиш залида икки томондаги юк ленталарининг тепасига ўрнатилган мониторларда кўрсатилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси хабар беради.

«Биз юкларини кутаётган йўловчилар учун багаж  бўлинмасида тўғридан-тўғри намойишни йўлга қўйдик. Бу дунёнинг кўплаб аэропортларида қўлланилаётган тажриба. Багаж лентага туширилади ва ҳар бир киши ўз нарсаларига қандай муносабатда бўлаётганини кўриши мумкин. Шунингдек, бу юкчиларни ҳам интизомга чақиради, чунки улар камералар орқали видео учиб келиш залида кўрсатаётгани ҳақида огоҳлантирилади. Бундан ташқари, ҳозирда хендлинг компанияси багажни кутиш вақтига катта эътибор қаратмоқда – бу ўртача 20 дақиқадан ошмаслиги керак», – дейди Uzbekistan Airports компанияси бошқаруви раиси Рано Жўраева. 

Таъкидлаш жоизки, “Тошкент” халқаро аэропортида бундай янгилик илк маротаба амалга оширилди ва йўловчилар учун хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга, шунингдек, бошқарув компанияси ҳамда аэропортнинг очиқ ахборот сиёсатини шакллантиришга қаратилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.