Тошкент аэропортида ногиронлиги бўлган шахслар ҳам ишга олинади

Фото: Uzbekistan Airports

“Узбекистан Airports” компанияси ўзининг ижтимоий сиёсати доирасида саккиз нафар имконияти чекланган кишини иш билан таъминлади. Шу тариқа, Тошкент аэропортида фаолият юритувчи “Узбекистан Airports Ҳандлинг” экспедиторлик компаниясининг аэропорт терминали хизматига эшитиш қобилияти чекланган шахслар юк аравачаси оператори сифатида ишга қабул қилинди.

Бугун пойтахт аэропортида Ўзбекистон карлар жамияти раҳбари Гўзал Шодиева ва Ўзбекистон Авиация ишчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Улуғбек Назиров иштирокида ходимларни ишга қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Янги ходимларга касаба уюшма карталари тантанали равишда топширилиб, янги иш жойида омад тилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон аэропортлари” ва Ўзбекистон карлар жамияти вакиллари фронт ходимларини, жумладан, йўловчи ташиш хизмати ходимларини ва ахборотни қўллаб-қувватлаш агентларини имо-ишора тилида ўқитишга келишиб олдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.