Тошкент аэропортида одамларни кутиб олиш учун 2 та ҳудуд ташкилланади
«Uzbekistan Airports» йўловчиларни кутиб олувчилар учун «Тошкент» халқаро аэропортининг учиб келиш зали ёнидаги П2 ва П3 автотураргоҳларида иккита янги ҳудуд қуришга қарор қилди. Йўловчилар оқимининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани муносабати билан, яқинлари ва дўстлари билан учрашиш учун келганларга учиб келиш терминалида ажратилган ҳудуд етарли бўлмай қолди.
“14-январдан бошлаб қаттиқ совуқ туфайли республика аеропортлари аеровокзал биносига одамларни кутиб олиш учун рухсат олди. Илгари такидланганидек, 2018-йилда қурилган учиб келиш зали халқаро стандартларга жавоб бермайди, у ерда кутиб олувчилар учун жой ажратилмаган. Бир неча кун ичида биз божхона зонасини кутиб олиш зонасидан ажратиш чораларини кўрдик», – дейди “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Джураева.
Компания вакилларининг фикрларига қараганда, 400 кв.м. майдон ҳар куни аеропортга яқинларини кутиб олишга келганлар учун жуда торлик қилиши ўрганилган.
«Одамларнинг кўплиги кутиб олувчилар учун ҳам, «жонли» йўлакдан ўтишга мажбур бўлган йўловчилар учун ҳам ноқулайликлар туғдирди. Йўловчилар ва хавфсизликни таъминловчи хизматлардан жуда кўп шикоятлар келиб тушди. Бу вақт давомида биз кутиб олувчилар учун янги ҳудуд лойиҳаси устида ишладик. Аммо, биргина бино вазиятни сезиларли даражада ўзгартирмаслигини англаб етдик”.
Тахминан, март ойининг охирига қадар умумий майдони қарийб 1400 кв.м бўлган иккита шундай ҳудуд қурилади – бири мавжуд соябонлар ўрнига, иккинчиси – кетиш ва келиш заллари оралиғидаги П2 автотураргоҳида. Яқин кунларда аэропорт олди майдонида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш режалаштирилган.
Шарҳлар