Тошкент аэропортида шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тантанали кутиб олинди

Фото: Uzbekistan Airports

Тошкент вақти билан соат 12:40 да бортида Ўзбекистон шахмат терма жамоаси бўлган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг самолёти пойтахт аэропортига қўнди.

Будапештда (Венгрия) ўтказилган 45-Жаҳон шахмат Олимпиадаси якунларига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медалини қўлга киритган, аёллар терма жамоаси эса иштирокчилар рўйхатида 12-ўринни эгаллаган.

Бугун президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Тошкент халқаро аэропортининг учиш терминалида мутасадди раҳбарлар, мураббийлар, жамоанинг яқинлари ва қариндошлари иштирокида спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.