Тошкент аэропортига UzAirways авиакомпаниясининг биринчи A321LR самолёти қўнди

Фото: Роман Валиев

14 февраль куни Тошкент халқаро аэропорти “ Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг илк миллий Airbus A321neo LR самолётини қабул қилди. Анъанага кўра, самолёт тантанали равишда сувли арка билан кутиб олинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports компанияси хабар беради.

Миллий авиакомпания маълумотларига кўра, янги А321 LR самолёти, Airbus йиғиш заводларидан бири жойлашган Гамбургдан, (Германия) тўғридан-тўғри 5 соат 30 дақиқа давом этган парвозини амалга оширган. Уни “ Uzbekistan Airways” авиакомпанияси экипажи — Дилявер Карабаш ва Шоҳрух Раҳимов бошқарган.

Самолёт 188 йўловчига мўлжалланган (бизнес-классда — 16 ўрин, эконом-классда -172 ўрин) . Самолётни минтақавий ва узоқ масофали йўналишларда эксплуатация қилиш режалаштирилган. Йил охиригача UzAirways ушбу русумдаги яна тўртта самолётни олиши кўзда тутилган.

Airbus А321 neo LR — бу янги авлод двигателлари ва каттароқ шарклетлар билан жиҳозланган Airbus А321 йўловчи лайнерининг замонавийлаштирилган версияси. Бундан ташқари, ҳаво кемасининг парвоз масофаси узунлигини ошириш имконига эга.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.