Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади
IQAir портали маълумотларига кўра, 21 февраль ҳолатига Тошкент ҳаво ифлосланиши даражаси меъёрдан 39 марта ошиб кетган.
9:30 да пойтахтдаги мониторинг станцияси 247 AQIАҚИ кўрсаткичини қайд этган. PM2.5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия қилинган ўртача йиллик ҳаво сифатидан 39,3 марта ошади.
Тошкент ҳавоси энг юқори даражада ифлосланган шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринда турибди.
Tashkent Land Telegram-канали ёзишича, бундай вазият юзага келишига магистрал газ қувурларида босим йўқлиги сабаб бўлган (Бухоро вилоятидаги авария сабабли). Оқибатда барча иссиқ электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари мазутга ўтган. Акс ҳолда минглаб турар жойлар, юзлаб мактаблар ва боғчалар, ўнлаб касалхоналар иссиқлик таъминотисиз қолади. Шу сабабли иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш мақсадида мазутдан фойдаланилмоқда, ҳозирча бошқа йўллар йўқ, дейилади хабарда.
Шарҳлар