Тошкент ҳавоси эрталабдан “носоғлом” ҳолатда эди
Соат 9:00 дан 10:00 гача ҳавонинг чанг зарралари билан ифлосланиш даражаси (РМ 2,5) “носоғлом” бўлиб турди, дея хабар беради “Ўзгидромет”.
Ҳаво ифлосланишини мониторинг қилувчи автомат станциялар маълумотларига кўра:
— Бодомзорда (Юнусобод тумани) РМ2,5 зарраларининг миқдори 52 мкг/м3 ни ташкил қилган;
— Халқлар дўстлиги майдонида (Чилонзор тумани) — 66 мкг/м3;
— АҚШ элчихонаси ҳудудида (Юнусобод тумани) — 59 мкг/м3.
Душанба куни соат 17:00 атрофида чангли туман пайтида чангли зарралар концентрацияси 219 мкг/м3 га етганди, бу ЖССТ томонидан рухсат этилган даражадан 43 баравар юқори. “Ўзгидромет” чанг бўрони вақтида Тошкентнинг айрим ҳудудларида кўтарилган чанг миқдори ҳавони «зарарли» деб баҳолашга имкон берганини маълум қилади. Марказ узоқ вақтдан бери биринчи марта бундай баёнот билан чиқмоқда.
Шарҳлар