Тошкент автобуслари тўловларни нақд пулда қабул қилишни тўхтатади
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан шаҳар автобуслари нақд тўловларни қабул қилишни тўхтатади. Йўл ҳақи тўлаш тизими тўлиқ электронлаштирилади, деб ёзади “Daryo” Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга таяниб.
Йўловчилар бекатларда ўрнатиладиган маълумот киосклари орқали нақд пулга чипта ёки QR код сотиб олиш мумкин бўлади. Бу тизим аллақачон Тошкентда синовдан ўтказилмоқда. Ҳар бир автобусда QR кодларини ўқиш учун мосламалар бўлади ва улар ўрнатилгандан сўнг кондукторлар керак бўлмайди, чунки нақд пул йиғиш керак бўлмайди.
Вазир, шунингдек, ялпи шартномаларнинг янги тизими, унга кўра жамоат транспорти операторлари йўловчиларни ўз вақтида етказиб берганликлари учун тўловларни олишлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Яқин вақт ичида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электробуслардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 1 минг 294 та автобус харид қилиниши режалаштирилган. 2030 йилга бориб автобуслар сонини 5 мингтага, электробусларни эса 2 мингтага етказиш режалаштирилган.
Шарҳлар