“Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилмоқда

Foto: uzrailways_uz

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан “Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақида АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур дизел поезди “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ ва “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ шартномаси асосида қурилган бўлиб, таркиби 12 та вагондан иборат, бундан 2 та ВИП, 4 та бизнес, 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизел вагонлари бор. (Бизнес-класс ўриндиқлари йўналиш бўйича ўзгаради). Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида.

Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат бўлиб, 592 км масофани босиб ўтади. Янги дизел поезди синови якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади.

Вагонлар афзалликлари уларнинг қулайлигидан ташқари, ёзда совутиш тизими бошқа вагонлардан фарқли равишда улар тўхтаб турганда ҳам ишлашда давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.