Toshkent city ҳудудида 15 қаватдан фуқаро қулаб тушгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда «Toshkent city ҳудудидаги бинонинг 15 қаватидан бир инсон қулаб тушгани айтилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий муносабат билдирди.
“Бугун, 28-январь куни ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази шахсий таркиби томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва содир бўлганда тўғри ҳаракт қилиш бўйича режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Унда жабрланганларни хавфсиз жойга олиб чиқиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинлар ва авария оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилиб, ходимлар билим ва кўникмалари мустаҳкамланди. Махсус-тактик ўқув машқи давомида ҳеч ким жабрлангани йўқ.”
Шарҳлар