Тошкент харитасида янги яшил ҳудуд – “Авиация соҳилбўйи” пайдо бўлади
Uzbekistan Airports компаниясиЯнгиҳаёт тумани ҳокимлиги билан биргаликда янги яшил ҳудуд барпо этилиб, қарийб икки мингта дарахт экилди. Тадбир «Яшил макон» республика лойиҳаси доирасида ўтказилди, дея хабар беради компания.
Икки километрдан ортиқ ва тахминан етти гектар майдонга эга бўлган, кенг ариқ билан ажратилган ҳудуд келгуси йилларда пиёдалар йўлаклари, скамейкалар ва болалар майдончалари бўлган чиройли яшил майдонга айланади. Ушбу фикрни амалга ошириш мақсадида » Uzbekistan Airports» шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилди. Янгиҳаёт туманида мос жой топилди ва дам олиш кунларида ушбу жойни кўкаламзорлаштириш бошланди.
«Биз Президентимизнинг дарахт экиш бўйича фармойишларига жуда масъулият билан ёндашдик. Бизда аксия учун, ҳисобот бериш учун ёки чиройли фотосуратлар учун ҳаракат қилиш мақсади бўлмади, аксинча одамлар учун боғ барпо этиш ғояси туғилди: биринчи босқичда дарахтларни экиш ва ёзгача-йўлакчларни ётқизиш, скамейкаларни ўрнатиш, ва энг муҳими, авиатсия мавзуларида ўйин майдончаларини қуриш кўзда тутилган эди. Биз узоқ вақт давомида мос келадиган жой топа олмадик, чунки, боғ учун асосий шартлардан бири – суғориш тизими ҳисобланади. Янги Янгиҳаёт туманида турар жой мажмуаси бўйида ариқ билан ажратилган кенг йўлак топилди. Биз бу жойни «Авиация соҳилбўйи» деб ҳам номлаб бўлдик», – дейди Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
Ўтган якшанба куни «Uzbekistan Airports» жамоаси Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ва миллий гвардия ходимлари билан биргаликда ушбу жойга икки мингга яқин дарахт экди.
«Бизнинг туман ҳали жуда янги, юзлаб уйлар қурилган, лекин ижтимоий инфратузилма – мактаблар, болалар боғчалари, боғлар, сайр қилиш жойлари ва болалар майдончаси ҳам керак. Шунинг учун аэропорт ҳомийлигида яшил йўлак, яъни хиёбон ташкил этиш ғояси менга жуда ёқди. Бу ерда дарахт экиш, пиёдалар йўлакларини ётқизиш бўйича дастлабки режамиз бор эди, шунинг учун биз «Uzbekistan Airports» вакиллари билан келишган ҳолда якшанба куни иш бошладик. Тан олиб айтишим керакки, Акциядорлик жамиятининг бундай ташаббус билан чиққани яхши бўлди. Маҳаллий аҳоли ҳам ўз уйлари яқинида яшил боғ пайдо бўлишидан жуда хурсанд бўлиб, кўчатларга ғамхўрлик қилишда ёрдам беришга ваъда бердилар», – дея қайд этади Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғамов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрдаги йиғилишда дарахт экиш бўйича «зарбдор 40 кун» ни эълон қилиб, ҳар йили 200 миллион дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган, «Яшил макон», кенг кўламли миллий лойиҳасини амалга оширишни бошлади.
Шарҳлар