Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархлари ўзгарди

Фото: advisor.travel

Ҳайвонот боғида ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ўсиши муносабати билан 2 апрелдан кириш чипталари нархлари оширилди, деб хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи матбуот хизмати.

Эндиликда кириш чипталарининг нархи қуйидагича бўлади:

  • 7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун — 25 минг сўм (аввал 20 минг сўм),
  • 16 ёшдан катталар учун — 40 минг сўм (35),
  • Нафақадаги фуқаролар учун — 25 минг сўм (20),
  • Хизматини ўтаётган ҳарбийлар учун — 25 минг сўм (20),
  • Имконияти чекланган шахслар ва 7 ёшдан кичик болалар учун — бепул.

Бу, чорва еми нархининг ошиши, коммунал хизматлар (электр энергияси, газ, сув) нархининг ошиб кетишининг ўрнини қоплаш ва ҳайвонларни парвариш қилишни юқори даражада сақлаш зарурати билан боғлиқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.