Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов шаҳар кенгаши депутати этиб сайланди
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов шаҳар кенгаши депутатига айланди, деб хабар бермоқда Тошкент ҳокимлиги.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессиясида Юнусобод тумани «Туркистон-53» сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланган.
Унинг номзоди Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган.
Шунингдек, сессияда Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисида, Тошкент шаҳридаги муқобил корхоналар томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини такомиллаштириш, Халқ депутатлари Кенгашида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботини эшитиш каби пойтахтимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид қатор масалалар кўтарилган.
Шарҳлар