Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Фото: замин.ўз

26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия этилади.

«Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз. Юзага келиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун ҳаракат иштирокчиларидан узр сўраймиз», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.