Тошкент истироҳат боғлари кеча-кундуз ишлайдиган бўлди

Ўзбекистон пойтахтидаги истироҳат боғларига туну-кун ишлашга рухсат берилди. Бу ҳақда “Спутник” нашри Экология давлат қўмитасининг матбуот хизматига асосланиб ёзади.

2023 йилга келиб, пойтахтда кўкаламзорлаштириш даражаси 30%га етади. Тошкентда 60 гектар майдонда аттракционларсиз туну-кун яшил кўкаламзорлар боғлар, шунингдек, ҳар бир туманда кичик дендрарийлар очиш режалаштирилган.

Идора маълумотларига кўра, ишларнинг бажарилишини назорат қилиш туман ва шаҳар ҳокимларига юклатилади. Қайд этилишича, илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, иқлим шароитига мос дарахт кўчатлари танлаб олинади.

Тажриба сифатида келаси йилдан бошлаб Бектемир ва Учтепа туманларида ҳудудни ободонлаштириш ишлари тадбиркорларга топширилади.

Экология давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг кузида ва 2022 йилнинг баҳорида пойтахтда 1 миллионга яқин кўчат экиш, 2021-2022 йилларда 1500 қудуқ қазиш режалаштирилган. Лойиҳаларни амалга оширишга 225 миллиард сўм сарфланади.

Бундан ташқари, Тошкентда 131 км пиёдалар ва 127 км узунликдаги велосипед йўллари қурилади. Бу ташаббус доирасида 62 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, пойтахт маҳаллаларида 12 та парк ва узунлиги 25 км бўлган велосипед учун йўлак қуриш режалаштирилган. Бу ишларга 30 миллиард сўм ажратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.