Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

Фото: Бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғига асосан Саттарова Айгул Юсупбаевна Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Тайинловга қадар Айгул Саттарова Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори вазифасида фаолият олиб борган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.