Тошкент марказида айрим кўчалар вақтинча ёпилади

дорога
Фото: автострада

6-8 сентябрь кунлари Тошкентнинг айрим марказий кўчалари тўсиб қўйилади, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги.

Бу даврда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Hyatt меҳмонхонаси ёнидаги майдонда мусиқа фестивали ўтказилади.

Шу муносабат билан тадбирни уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳамда тадбир кунларида жамоат хавфсизлиги ва тартибини таъминлаш мақсадида пойтахтнинг қуйидаги кўчалари транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади:

  • Буюк Турон ва Амир Темур кўчалари оралиғидаги Истиқлол кўчаси;
  • Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғидаги Буюк Турон кўчаси;
  • Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғидаги Зарафшон кўчаси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.