Тошкент марказида енгил автомобиль автобус билан тўқнашишига сал қолди

Инцидент
Фото: Tashkent Land

Тошкент марказида Chevrolet Gentra ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва автобус билан деярли катта ЙТҲни содир этишига сал қолган.

2 март куни соат 13:43 да автобус Амир Темур кўчаси бўйлаб Юнусобод томон ҳаракатланаётган бўлган. Собиқ «Қозоғистон» кинотеатри чорраҳасида «Жентра» ҳайдовчиси тўсатдан 93-автобусга қарама-қарши айлана бошлагани сабабли хавфли вазият юзага келган, натижада автобус шошилинч тормозни босган ва йўловчилар автобус ичида полга қулаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.