“Тошкент метрополитени” байрам кунлари қай тартибда хизмат кўрсатади

Фото: “Toshkent metropoliteni” DUK

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари, Сизларни кириб келаётган янги йил байрами билан “Тошкент метрополитени” ДУК чин қалбдан муборакбод этади. Шу муносабат билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро ишлаш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади, деб хабар бермоқда матбуот хизмати.

Унга кўра;

2023-йил 31-декабрь якшанба – дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса, 1 (бир) соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31-декабрь соат 05:00 дан 1-январ соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида (2023-йил 30-декабрь, 2024-йил 1-2-январ) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Аввалроқ, пойтахт автобуслари Янги йил байрамида қисқартирилган тартибда ишлаши ҳақида хабар бергандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.