Тошкент метрополитенида носозлик кузатилди

Метрополитен Ташкента
Фото: shutterstock

Бугун, яъни 17-декабрь санасида тахминан соат 13:15 лар атрофида метрополитенни ташқи электр энергия билан таъминловчи корхоналарда электр тармоғида содир бўлган қисқа узилиш сабабли, Чорсу бекатининг кириш светафорида тақиқловчи қизил чироғи ёнган ва бунинг натижасида, 40-сонли ҳаракат таркиби белгиланган йўриқномага асосан бекатга кириб келишда тўхтаб турган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар беряпти.

Фото: Tashkent_Land

«Электр энергияни қайта тиклаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар натижасида, 8 дақиқадан сўнг ҳаракат таркиби ўз ҳаракатини давом эттирган», – дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвалга кўра амалга оширилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.