Тошкент метрополитенидан ва ҳаво транспортидан 1 кунда нечта йўловчи фойдаланмоқда
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 724,5 минг нафар йўловчи ташилган.
2023 йил январь-июнь ойларига нисбатан бу кўрсаткич 277,1 минг йўловчига ошган.
Ҳаво транспорти хизматидан эса 2024 йилнинг январь-июнь ойларидги маълумотга кўра, бир кунда ўртача 17,9 минг нафар йўловчилар ўз манзилига етказилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 минг нафарга кўп.
Улашиш:
Шарҳлар