Тошкент метросида йўл ҳақини FacePay ёрдамида тўлаш синовдан ўтказилмоқда
Янги тўлов усули, яъни FacePay технологияси метро бекатларидан бирида – “Буюк ипак йўли” бекатида синовдан ўтказилмоқда. Унга кўра, йўловчи шунчаки махсус экранда ўзининг юзини сканердан ўтказган ҳолда турникетдан ўтиши мумкин. Тизим уни таниб олиб йўл ҳақи учун пулни ечиб олади ва бекатга ўтказади, деб ёзади “Спутник” нашри.
Бундай имкониятдан фойдаланиш учун фойдаланувчилар ўзларининг юзини ва банк ёки транспорт картаси ҳақида маълумотларни махсус маълумотлар базасига киритиши керак, дея хабар беради ATTO компанияси.
Улашиш:
Шарҳлар