Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолган
Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон» бекатидаги ҳаракат таркиби бузилиб қолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
“Тошкент метрополитени” ДУК расмий маълумотига кўра, бугун соат 08:48 да «Ўзбекистон» бекатидан техник жиҳатдан носозлик кузатилган. Хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган.
Юзага келган носозликни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган. Шундан сўнг, орадан 3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган поезд бекатдаги йўловчиларни олиб манзиллари томон олиб кетган.
Улашиш:
Шарҳлар