Тошкент ҳокимлиги аэропорт олдидаги автотураргоҳларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади
Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт аэропортига туташ ҳудудларни Uzbekistan Airports балансига ўтказади. Бу ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 30 майдаги қарорида қайд этилган, деб ёзади “Газета” нашри.
Сўз «Тошкент-2» халқаро терминали ва маҳаллий рейслар учун «Тошкент-3» терминали атрофидаги автомобиль тураргоҳлари, қолавеса, Сергели туманининг Қумариқ кўчасидаги жойлашган муниципал автотураргоҳларни тегишли ҳудудлар билан биргаликда бериш ҳақида бормоқда.
Декабр ойи охирида Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева вокзалолди майдонда ўз лойиҳаси ва режасини амалга ошириши учун ҳокимият туташ ҳудудларни аэропортга бериши кераклигини маълум қилганди.
Улашиш:
Шарҳлар