Тошкент шаҳар ИИББ интернетда фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантиради

Фото: российская газета

Охирги кунларда фирибгарлар томонидан турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва ходимлари номидан сохта Телеграм профилларини яратиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Бу аккаунтларда улар ўзини раҳбар сифатида кўрсатиб, қўл остидагиларга ҳуқуқ-тартибот идоралари улар билан қизиқаётганига ишонтиради ва маълумот сўрайди.

Шундан сўнг, фирибгарлар ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари сифатида таништириб, шахсий маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, бу эса банк карталаридаги маблағларнинг йўқолишига олиб келади.

Марказий ички ишлар бошқармаси хабарларнинг ҳақиқийлигини жўнатувчи билан бевосита боғланиш орқали текширишни ҳамда алдов қурбони бўлмаслик учун ҳушёр бўлишни сўрамоқда.

“Агар шундай ҳолатга дуч келсангиз, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига 71-206-55-00 ёки 102 телефон рақами орқали мурожаат қилинг. Мурожаатингиз махфийлигича қолади”, – дейилади хабарда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.